...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартирилди


16:13, 28.06.2018 Жамият
 4 206

Бугун, Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ялпи мажлис давомида Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартирилгани эълон қилинди.
 
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқуллади.
 
Мазкур масала юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Б.Матмуродов қонун 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилганини таъкидлади.
 
Қонун билан кўплаб қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
 
2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўрсатилганидек, жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартилди.
 
Унга кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – икки йил;б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – тўрт йил; в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб - саккизйил; г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб – ўн тўрт йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
 
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
 
Жиноий тажовуздан жабрланган шахслар ҳуқуқлари ҳимоясини амалда таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашувчи органлар мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш мақсадида жиноятни ҳисобдан олишдан қасддан яширганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, 1 та конституциявий қонунига, 11 та кодексига, 68 та қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1 та қарорига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи 84 моддадан иборат.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сенатнинг ялпи мажлиси қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар