Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли мазкур меҳмонхона 5 юлдузли меҳмонхона саналиб, унда 232 та номер мавжуд.
“Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари етказган маълумотларга қараганда, меҳмонхона аллақачон Hilton Tashkent номини олишга улгурган. Айни дамда меҳмонхонада таъмирлаш ва реконструкция, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Дунёга машҳур меҳмонхоналар тармоғи саналган Hilton’нинг Тошкентда фаолият бошлаши ҳақида 2014 йилнинг куз ойларида гап-сўзлар тарқалган эди. 2012 йилнинг май ойида InterContinental Hotels Group меҳмонхоналар тармоғи Ўзбекистон бозорини тарк этганидан сўнг, Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонасига International Hotel Tashkent номи берилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли мазкур меҳмонхона 5 юлдузли меҳмонхона саналиб, унда 232 та номер мавжуд.