...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар қарийб 300 мингтага етди


16:55, 10.01.2018 Жамият
 1 810

Янги ташкил этилган корхоналар тугатилган корхоналарга нисбатан 1,5 баробарга кўпроқ.

2017 йил якуни бўйича Ўзбекистонда 41 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот ташкил этилди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 25,2 фоиз кўп деганидир.  Айни дамда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони қарийб 300 мингтага етган.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тарқатган хабарларга кўра, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган.
 
Янги ташкил этилган корхоналар тугатилган корхоналарга нисбатан 1,5 баробарга кўпроқ.
 
Ҳозирда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2017 йилнинг бошига нисбатан 6,4 фоизга ўсиб, уларнинг умумий сони 285,5 мингтани ташкил этмоқда.
 
Корхона ва ташкилотларнинг 21,5 фоизи Тошкент шаҳрида, 9,4 фоизи Тошкент вилоятида, 9 фоизи Фарғонада, 8,6 фоизи Андижонда жойлашган.

Теглар:Корхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар