...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда доллар ҳам, евро ҳам арзонлади. Энди нархлар тушадими?


15:45, 26.02.2018 Жамият
 11 913

Деярли барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 27 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. 
 
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 8171,64 сўмни ташкил этиб, 11,08 сўмга арзонлади.
 
1 Евро 10060,92 сўмни ташкил этиб, 97,94 сўмга пасайган.
 
1 Россия рубли 79 тийинга қимматлаб, 145,89 сўмни ташкил этди.
 
Умуман, деярли барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушганини кузатиш мумкин.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Марказий банк доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар