Президент фармонида диний-маърифий соҳани ривожлантиришга оид кўрсатмалар белгилаб берилган.
Мазкур фармонга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактаби ташкил этилади.
Ҳадис илми мактаби қуйидаги мутахассисларни тайёрлаб беради:
- Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган;
- ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган;
- ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга бўлган.
Шунингдек, ушбу мутахассислар ва Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш ҳисобланади.