...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси эълон қилади!


20:31, 17.11.2018 Жамият
 11 041

Ҳадис илми мактабига қабул муддати узайтирилди

Ҳадис илми мактабига 2018-2019 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 ноябрдан 20 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.
 
Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади.
 
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
 
-Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
-ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақида ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси;
-086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;
-паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
-6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
-яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
-ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли).
Ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўчаси 47-уй. Мурожат учун телефон: (71) 227-42-37. Телеграм манзили: @hadis1440.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактабига 2018-2019 ўқув йили учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 8 ноябрида бошланган эди.
Умаров Бобурмирзо

Теглар:Ҳадис илми мактаби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар