Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш ҳисобланади
Қарор билан чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.