...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нургул Яшилчой бир йиллик танаффусдан сўнг янги лойиҳага таклиф олди


21:35, 16.07.2018 Кино
 11 399

У бир бўлим учун кеткизган вақтига 35 минг доллар олади.

“Ишкомли уй” сериалида Ўзжан Дениз билан бош ролларни ижро этиб, ўзбек томошабинларининг севимли актрисасига айланган Нургул Яшилчой бир йиллик танаффусдан сўнг янги лойиҳага таклиф олди.
 
У энди суратга олиниши бошлаган “Гулпари” сериалида бош қаҳрамонни ижро этади. У билан бирга яна бир таниқли актёр Тимучен Эсен ҳам суратга тушмоқда.
 
Турк нашрларининг ёзишича, Нургул Яшилчой ушбу сериалнинг ҳар бир бўлими учун 150 минг тур лираси миқдорида гонорар олади.
 
Ушбу суммани АҚШ долларига айлантирсак, тахминан 35 минг атрофида бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нургул Яшилчой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!