Хоразмда рўй берган йирик ёнғин сабаб 2 та автомобиль ҳам зарарланди.
29 январь куни Тошкент ва Фарғона вилоятларида йирик ёнғинлар рўй бериб, икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу куни тахминан соат 03:12 да Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Ҳамжиҳат кўчаси 12-уйда яшовчи Т.Шомуродовнинг хонадонида ёнғин содир бўлган. Олов унинг қўшниси, яъни Н.Маҳмудовнинг уйига ҳам ўтган.
1965 йилда туғилган Т.Шомуродовнинг уйида юзага келган ёнғин сабаб уйининг шифти ва том қисми, қўшнисининг ҳам том қисми олов ичида қолган.
Оловни бартараф этиш чоғида Т.Шомуродовнинг акаси 1947 йилда туғилган Ж.Шомуродовнинг куйган жасади топилган.
29 январь куни соат 22:06 да Қўқон шаҳри Бандиэшон кўчасидаги 177-уйда ёнғин содир бўлган. Бу уйда 1955 йилда туғилган пенсионер Адҳам Шоазизов яшаган.
Юз берган воқеа сабаб уйнинг ички қисми ёниб, вайрон ҳолга келган. Адҳам Шоазизовнинг 1984 йилда туғилган ўғли олов ичида қолиб, ҳаётдан кўз юмган.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати шунингдек, ўтган ҳафтада рўй берган энг йирик ёнғинлар ҳақида маълумот берди.
22 январь куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи Д.Абдуллаеванинг уйида ёнғин юзага келган. Натижада 40 кв метр майдон олов ичида қолган. Шунингдек, Nexia ва Damas русумидаги автомобиллар ҳам ёниб кетган. Жароҳатланганлар йўқ. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Ж.Артиқовнинг уйидаги иситиш печи мўрисининг носозлиги туфайли ёнғин юз берган. Натижада уйнинг 80 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб кетган.
27 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Б.Қосимовнинг уйида маиший электр жиҳозларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши натижасида ёнғин юзага келган. Оқибатда уйнинг 200 кв метр майдон қисми, уй жиҳозлари ва ховлидаги Cobalt русумли автомобиль ёниб кетган. Ёнғин қўшниларининг уйига ўтишидан 50 кв метр майдонда том қисмлари зарарланган. Воқеа туфайли уй эгаси куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
28 январь куни Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи Ж.Исақовнинг келини ошхонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 65 кв метр майдон қисми ва уй жиҳозлари ёниб кетган. Уй эгаси Ж.Исақов, турмуш ўртоғи М.Ахмедова ва келини М.Исақова куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган. Аниқланишича, газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонига шланг уланган жойидан газ сизиб чиқиши сабабли хонада газ тўпланиб қолган.

Дурдона Расулова