Фестиваль 3 декабрга қадар давом этади.
28 октябрдан 3 декабргача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда “Олтин куз” халқаро санъат фестивали ўтказилади.
Ушбу фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилди. Фестивалнинг Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилган очилиш маросимида “Qalampir.uz” сайти ҳам иштирок этди.
“Олтин куз” халқаро санъат фестивали аввалида Ўзбекистон давлат консерваториясида таниқли фортепианочи Я.Витола номидаги Латвия мусиқа академияси профессори Юрис Калнциемснинг маҳорат дарси уюштирилди.
Фестиваль доирасида 28 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида Швейцария, Франция, Латвия давлатларидан келган ёш истеъдодли солистлар Илва Вера Эйгус, Аврора Гехтер, Карлис Буковскис иштирокида ўзбек дирижёри Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри концерти бўлиб ўтди.
Концерт дастурида норвегиялик композитор Э.Гриннинг фортепиано ва оркестр учун концерти, бельгиялик бастакор Анри Вьётаннинг “Фантазия аппассионата” ва “Баллада ва полонез” асарлари ижро этилди. Концерт сўнггида Илва Вера Эйгус, Аврора Гехтер, Карлис Буковскисга фестиваль дипломи ва статуэткаси топширилди.
Фестиваль дастуридан россиялик Владимир Горбик (дирижёр), Владимир Свердлов-Ашкенази (фортепиано), Игорь Калнин (скрипка), исроиллик Юрий Гандельсман ва АҚШлик Сеннет Рошелль (фортепьяно) каби машҳур санъаткорлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда юртимиз ижодкорлари билан биргаликда ўтказиладиган концертлар ўрин олган.
Шунингдек, 28 октябрдан 3 декабргача Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ва фольклор-этнографик жамоалар томонидан ҳам қатор тадбирлар ташкил этилади. Дуторчилар ансамбли ва “Мақом” ансамбли Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида, фольклор-этнографик жамоаларининг концерти эса вилоят марказларида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри 1937 йилда ташкил этилган. Оркестр репертуаридан, асосан, ўзбек бастакорларининг деярли барча симфоник мусиқалари ўрин олган. 2014 йилда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри асосида Ўзбекистон оркестрлар бирлашмаси ташкил этилган.

Мухторбек Абдуллаев