Томас Шэннон 24-29 октябрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар уюштирган.
Томас Шэннон Марказий Осиёга илк бор ташриф қилмоқда. Давлат котиби ўринбосари билан Марказий Осиё мамлакатлари ҳукумати умумий манфаатли масалаларни муҳокама қилади.
Шэннон Муштарак минтақавий фаолият учун минбар саналган “С5+1” ташаббуси доирасида АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик борасида мамлакат расмийлари билан музокаралар олиб боради.
24-27 октябрь кунлари АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Томас Шэннон Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларига сафар қилди. 28 октябрь куни эса Жаноб Шэннон Ўзбекистонга етиб келди.
Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида “Давлат котиби ёрдамчиси Томас Шэннонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов илиқ кутиб олди. Бу – Ўзбекистонни машҳур қилган анъанавий меҳмондўстликнинг ёрқин намойиши бўлди”, дея этироф этилган.
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Томас Шэннон Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюриб, расмийлар, ишбилармон доиралар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.
У юртимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. Шунингдек, қатор маданий-меросий обидалар, жумладан, Регистонга саёхат қилади.
Давлат котиби ўринбосари Шэннон сафари натижасида АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари ҳукумати ва халқи билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид боғлаган.