Келишув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давомида имзоланган.
Буюртма Чирчиқ қишлоқ ҳўжалик техникалари заводи томонидан берилган. Томонлар ўртасидаги келишув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давомида имзоланган. Келишув қиймати 35 млн АҚШ долларига тенг.
2019 йил биринчи ярмида 200 та РСМ-101 “Вектор-410” русумли комбайн йиғишга етарли қисмлар етказиб берилади.
Маълумот учун, “Ростсельмаш” компанияси Ўзбекистонга 2017 йилда 14 та, 2018 йил бошидан бери 100 та дон йиғувчи комбайн, шунча комбайн машинокомплектлари ва трактор етказиб берган.