22 футболчидан иборат жамоа 16 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрига етиб боради.
Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳидан жой олди ва гуруҳда мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
22 футболчидан иборат жамоа 16 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрига етиб боради.
Қуйида Ўзбекистон U–15 термасининг ОЧ саралашида иштирок этадиган таркиби билан танишиш мумкин.
Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Муҳаммаджонов, Шукрон Йўлдошев.
Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Миразиз Саидов, Дониёр Собиров, Отабек Жўраев.
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Бобурмирзо Эргашев, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев, Диёр Раҳимқулов, Мироншоҳ Сатторов, Миржалол Қосимов, Жавоҳир Абдуалимов.
Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Бўронбек Мирзасалимов, Бобурбек Собиров.
Барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги “Prince Faisal bin Fahd Stadium” майдонида бўлиб ўтади.
U–16 ОЧ саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари тақвими қуйида келтирилган:
“А” гуруҳи ўйинлари
16 сентябрь, шанба
19:15 Шри-Ланка–Баҳрайн
22:15 Иордания–Саудия Арабистони
18 сентябрь, душанба
19:15 Баҳрайн–Ўзбекистон
20 сентябрь, чоршанба
19:15 — Ўзбекистон–Шри-Ланка
22 сентябрь, жума
19:15 — Иордания–Ўзбекистон
24 сентябрь, якшанба
22:15 — Ўзбекистон–Саудия Арабистони
Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Маълумот учун, U–16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади.
U–16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь–7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.