...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳукуматида уруғ-аймоқчиликка чек қўйилади


13:08, 21.07.2017 Жамият
 5 967

Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган.

Ўзбекистонда “Давлат хизмати тўғрисида” янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат талабларига кўра, янги ходимлар давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш қатъий тартибга солинган танлов асосида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган.
 
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини ҳам қамраб олади.
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимовнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасида “меритократия” бошқарув тамойили асосида, яъни давлат раҳбарлик лавозимига молиявий фаровонлиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фақат иқтидорли одамлар тайинланиши шартдир.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари ҳаракатсизлиги ва бепарволиги учун мансабдор шахсларга қаттиқ эътирозлар билдирилган эди. Бундан ташқари, июль ойи бошида давлат раҳбари самарасиз иш фаолияти учун турли вазирлик ва идоралар раҳбарларни танқид қилинган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ҳукумат Уруғ-аймоқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар