...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари 20 та келишувга эришдилар


08:53, 26.10.2017 Жамият
 3 662

Бугун, 26 октябрь куни Истанбулда 4 та келишув имзоланиши кутилмоқда.

25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига расмий ташриф билан етиб боргани ва Ўзбекистон Президентини Туркия бош вазир ўринбосари Бакир Бўздоғ Анқарадаги "Эсенбоға" аэропортида кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига келди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.
 
Матбуот анжуманида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған 2018 йил 16 мартдан “Turkish Airlines” авиакомпанияси Истанбул–Самарқанд йўналишида доимий тарзда парвозлар амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” нашри хабар берди.
 
Туркия раҳбари бу рейс Ўзбекистон ва Туркия қардош халқларини янада яқин бирлаштиришга хизмат қилишини маълум қилди.
 
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида ўтган муҳокамалар чоғида саноат, мудофаа, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, маориф ва маданият каби соҳалар бўйича қатор масалалар кўриб чиқилган.
 
“Тошкент барча йўналишларда стратегик муҳим ҳамкор бўлиши мумкин”, дея таъкидлади Ражаб Тойиб Эрдўған. 31,5 миллион аҳолига эга мамлакат табиий газ заҳираси бўйича дунёда 7-ўринда эканлигини қўшимча қилди. Ўзбекистонда уран захираси ҳам катта. Мамлакат пахта ишлаб чиқариш бўйича дунёда 6-ўринни, экспорт қилиш бўйича эса 2-поғонани эгаллаган.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған 2016 йилда Тошкент ва Анқара ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 1,2 миллиард долларни, жорий йил 8 ойида эса 900 миллион долларни ташкил этганлигини маълум қилди.
 
25 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида ўтказилган муҳокамалар якунига кўра 20 та шартнома имзоланган. Хабарларга кўра, бугун, 26 октябрь куни Истанбулда 4 та келишув имзоланиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар