...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қандай бошланди?


21:42, 25.10.2017 Жамият
 9 569

Эътиборингизга ушбу ташрифнинг биринчи кунидан энг эксклюзив суратларни тақдим этамиз.

Бундан бир йил аввал, ноябрь ойида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Туркиянинг муносабатларида янги даврни бошлаб берди.
 
Орадан қарийб бир йил вақт ўтиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташрифини амалга оширди ва бу учрашув ҳозирда тарихий ташриф дея эътироф этилмоқда. Эътиборингизга ушбу ташрифнинг биринчи кунидан энг эксклюзив суратларни тақдим этамиз.
 
Бугун, 25 октябрь куни Анқарадаги “Эсенбоға” аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ кутиб олди.
 










Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан Туркия Республикаси Президенти саройида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат мадҳиялари янгради.










 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашувларга старт берилди. 





Чарос Турсунова

Теглар:Ўзбекистон–Туркия Фоторепортаж Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар