Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.
Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, баъзи халқаро ва минтақавий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларнинг кун тартиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.