Сўнгги қарийб 20 йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон трансмиллий аҳамиятга эга жиноятчилик гуруҳларига қарши курашишда биргаликда ҳаракат олиб боришмаган эди.
Учрашув давомида томонлар трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳванд модда савдосига қарши курашиш борасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларига урғу беришди.
Тожикистон ОАВларида қайд этилишича, охирги марта Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазири бундан 19 йил аввал Тожикистонга ташриф буюрган. Ўшанда бу лавозимни Зокир Алматов эгаллаган эди.
Сўнгги қарийб 20 йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон трансмиллий аҳамиятга эга жиноятчилик гуруҳларига қарши курашишда биргаликда ҳаракат олиб боришмаган эди.
Душанбе шаҳрида МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда иштирокчилар 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлатлараро дастури кўриб чиқилди.