...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия от спорти бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди


15:29, 05.01.2018 Жамият
 1 598

Ҳужжатга кўра, халқаро мусобақалар ташкил қилиш, мутахассислар тайёрлаш, моддий-техника базани яратиш борасида қатор ишларни бажариш режалаштирилмоқда.

Россия от спорти федерацияси президенти Марина Сечина ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ўринбосари Элдор Анорбоев ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга имзо чекдилар.
 
Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасида қарор топган чуқур тарихий анъаналар инобатга олинган ҳолда қабул қилинган ушбу ҳужжат ҳар икки мамлакатда ҳам от спортини ривожлантириш йўлида муҳим қадамга айланиши, шубҳасиз.
 
Ўзаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳудудида от спортини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, соҳага замонавий иш услубларини татбиқ этиш ҳисобига от спортида эришиладиган муваффақиятларни кўпайтириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг барча ёш тоифасини ушбу спорт турига кенг жалб этиш, наслдор ва спорт йилқичилигини равнақ топтириш асосий вазифалар сифатида белгилаб олинди. Қолаверса, халқаро мусобақалар ташкил қилиш, мутахассислар тайёрлаш, моддий-техника базани яратиш борасида қатор ишларни бажариш режалаштирилмоқда.
 
Дастлабки қўшма лойиҳани эса шу йилнинг ёз мавсумида амалга ошириш кўзда тутилган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 15 июнида от спортини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолаган эди.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон от спорти Федерацияси 2021 йилнинг 1 январигача барча солиқ тўловлари ва Давлат махсус фондларига мажбурий пул ўтказмалари ҳамда спорт инвертарлари, спорт отлари, наслчилик маҳсулотлари, ем ва озуқа қўшимчалари, ветеринария дори-дармонлари ва жиҳозларни олиб киришдаги божхона тўловларидан (божхона божидан ташқари) озод қилинади.

Теглар:От спорти Йилқичилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар