...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик чавандоз Россиядаги Гран-Прида шоҳсупага кўтарилди


11:43, 31.07.2018 Спорт
 2 085

Мусобақада Россия, Беларусь, Қозоғистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатлардан чавандозлар иштирок этдилар.

От спортининг конкур йўналиши бўйича “Россия от спорти федерацияси Кубоги” ўзбекистонлик чавандозларга яна бир медални тақдим этди.
 
Мусобақада иштирок этиш учун Голландиядаги ўқув-машғулот йиғинларидан етиб келган Оқил Собиржонов Гран-Прида 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
 
Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатлардан чавандозлар иштирок этдилар. Оқил Собиржонов беллашувларда барча тўсиқларидан хатоларсиз ўтди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига медаль қўшиб қўйди.
 
Эслатиб ўтамиз, Оқил Собиржонов конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзолари билан Голландияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, жаҳоннинг кўзга кўринган мутахасисларидан конкур сир-асрорларини ўрганаётган эди.
 
Терма жамоа аъзолари яна бир неча кундан сўнг Жакартада старт оладиган Осиё ўйинларига айнан Голландияда тайёргарлик кўришяпти.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оқил Собиржонов От спорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!