...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ўртасида миграция масаласи ҳал бўлди


10:20, 11.04.2017 Жамият
 6 458

Миграция соҳасида ваколатли органларнинг ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим имзоланишининг аҳамияти юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2017 йил 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россия Федерациясида бўлганидан хабарингиз бор.
 
Ташриф сўнгида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг қўшма баёноти эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу баёнотга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириши бўйича ҳам битим имзоланган.
 
“Давлат раҳбарлари Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида битим, шунингдек, Миграция соҳасида ваколатли органларнинг ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим имзоланишининг аҳамиятини юқори баҳоладилар ҳамда миграция соҳасида ҳамкорликнинг халқаро тан олинган шаклларини янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар”, дейилади қўшма баёнотда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар