Президент Ислом Каримовнинг Россияга бўлган ташрифи чоғида Ўзбекистон делегацияси икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бешта муҳим ҳужжатга имзо чекдилар.
Булар:
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукуматлари орасида “Учинчи мамлакатларга қурол-яроғ экспорт қилганда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2016-2018 йилларда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома;
Ўзбекистон ва Россия Ташқи Ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017 йиллардаги ҳамкорлик дастури ҳақидаги шартнома.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ва Россия Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро тушуниш меморандуми;
Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат Техник университети ва Тошкент темир йўллари инженерлари институти орасидаги илмий ва академик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома.