...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳозирча 92 та келишувни имзолади


14:39, 23.03.2017 Жамият
 2 507

Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига Хитой ва Россия бозорини миллий маҳсулотлар билан тўлдиришни таклиф қилишди.

Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига Хитой ва Россия бозорини миллий маҳсулотлар билан тўлдиришни таклиф қилишди. Бу ҳақда "Казинформ" ХАА хабар берди.
 
"Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси бошқарма бошлиғи Нуржан Алтаев берган маълумотга кўра, айни вақтда Ўзбекистонда қозоғистонликлар иштирокида 230 та, Қозоғистонда эса 130 та корхона ва заводлар фаолият юритади. Алтаев ўзбек тадбиркорларига Россия ва Хитой бозорини миллий маҳсулотлар билан тўлдиришни таклиф қилди.
 
Эслатиб ўтиш керак, Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга қилган илк ташрифи доирасида 840 миллион долларлик 92 та келишув имзоланди. Бугунги бизнес-форумда яна 94 миллион долларлик 10 та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар