Кўплаб мухлислар бу эртакнинг яхшилик билан тугашига умид боғламоқдалар.
Анжелина Жоли 2016 йил 20 сентябрь куни Брэд Питт билан ажрашиш учун расман ариза берган эди.
Ажримдан сўнг жуфтлик ўртасида қатор муаммолар юзага келди. Улар ўзаро муносабат ҳам қилмай қўйишганди. Кеча, 22 март куни иккиси ажримдан кейин илк бор, ёлғиз суҳбатлашишди. Бу ҳақда “Hellomagazine” хабар қилди.
Чет эл оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, Жоли ва Питт бизнесларини кенгайтириш билан шуғулланишмоқда. Суҳбат айнан бизнес ва ўзаро муносабатлар ҳақида кечгани айтилмоқда.
“Улар ўртасидаги муносабатлар секин-аста бир маромга келмоқда. Айни вақтда эътибор фарзандлар ва бизнесга қаратилган. Питнинг кўриниши яхши. Авваллари уни хавотирга солган муаммоларнинг энди аҳамияти йўқдек гўё. Ажрим, ундан кейинги жараён ҳар иккиси учун қийин давр бўлди. Бироқ, улар буни ҳам енгиб ўтишди. Жоли ва Питт ўзаро муносабатлар устида бош қотиришяпти.
Энжи ажойиб она, у аввало фарзандлари, оиласи ҳақида ўйлайди. Питт ҳам яхши ота. У болалар билан кўпроқ кўришишга ҳаракат қиляпти. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади”, дейилади чет эл ОАВ берган маълумотларда.
Ҳолливудда аввал ҳам бундай воқеалар бўлган. Жуфтлик ажралиб кетиши мумкин, бироқ аксарияти ўртадаги фарзандлар учун алоқаларни қайта тиклайди.
Жоли ва Питт ҳикояси ҳали давом этади. Кўплаб мухлислар бу эртакнинг яхшилик билан тугашига умид боғламоқдалар.