Икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик юзасидан келишувлар имзоланди.
Мулоқотда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шартномага Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳамда Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамкуловлар имзо чекдилар.
Ушбу шартномага кўра, ҳарбий таълим соҳаси ҳамда қўшинларнинг ҳарбий ва жанговар тайёргарлигини ҳамкорликда ошириш назарда тутилган.