Учрашув Наманган шаҳрида ташкиллаштирилган.
Кеча, 11 апрель куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентабрдаги Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномага киритилмаган участкалар бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича ишлар давом эттирилган.
Учрашув аҳил қўшничилик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтгани таъкидланмоқда.
Музокаралар якунига кўра махсус Баённома ҳам имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, икки мамлакат чегара ҳудудида ўзбекистонлик чегарачилар қирғизистонлик фуқарони отиб қўйгани ҳақида хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон