...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари кенгайтирилган музокараларни бошлашди


14:46, 05.12.2017 Жамият
 1 904

Кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинади.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани кеча, 4 декабрь куни Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.

 Бугун, 5 декабрь куни Афғонистон Президенти Тошкентдаги мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўл қўйгани ҳақида хабар бердик.

 Сўнгра, Ашраф Ғани пойтахтдаги Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.

Аввалроқ, Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Тошкентга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлгани ва икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашуви бошлашганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.

Кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Расмий веб-сайти хабарига кўра, музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ҳужжатлар, кўплаб тижорий шартномаларни имзолаш мўлжалланмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани Музокара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар