...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оналар ўқисин: Мобил телефонидаги аллани эшитган бола саратонга учрайди


14:01, 05.12.2017 Жамият
 7 064

Айрим ёш оналар мобил қурилмага ёзиб олинган “махсуc алла” овозини янгратиб қўйиб, чақалоқларини ухлатишар экан.

ХХI аср технологиялар асри. Биз ҳаётимизни уларсиз ҳеч ҳам тасаввур қила олмаймиз. Бироқ, ушбу воситаларининг афзаллик томони бўлганидек, салбий таъсири ҳам мавжуд.
 
Чунончи, мобил телефондан тарқаладиган электромагнит тўлқинлар бош мия фаолиятининг бузилиши ҳамда саратон касаллигини келтириб чиқаради.
 
Тананинг ҳужайра генларига таъсир қилиб, ирсиятни ўзгартириши мумкин. Шунингдек, сезги органларининг фаолиятини ёмонлашишига ҳам сабаб бўлади.
 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаттоки ўчирилган мобил қурилма ҳам болалардан бир ярим метр узоқликда сақланиши лозим. Агарда, уяли алоқа воситаси ишлаётган бўлса, унинг таъсир доираси икки баробар ортади.
 
Афсуски, кўпчилик ота-оналар бунга эътибор беришмасдан, телефонни гўё бир ўйинчоқ сифатида фарзандларига тутқазишади. Ҳатто, айрим ёш оналар мобил қурилмага ёзиб олинган “махсуc алла” овозини янгратиб қўйиб, чақалоқларини ухлатишар экан.
 
Алла юракдан жўшиб чиқиб, меҳр-муҳаббат билан айтилади. Унда онанинг орзу- умидлари, фарзандларига аталган эзгу тилаклари мужжасамлашган.
 
“Мобил алла” эса бегона она томонидан куйланган эмасми? Уни эшитиб улғайган бола келажакда қандай инсон бўлиб вояга етади? Ўзга она алласидан ором олган гўдак, катта бўлганда ўз онасига оқибатли фарзанд бўла олармикан?
 
Раъно Жумаева, ўқитувчи:
 
- Фарзанд бу энг олий неъматдир. У ҳатто она қорнидаёқ атрофдагиларнинг унга бўлган муносабатини ҳис қилади. Айрим ёш келинчаклар уй юмушлари билан бўлиб, алла ўрнига “сунъий алла” ёхуд болани овутувчи турли телефон “ўйин” ларидан фойдаланишади. Бу нафақат уларнинг жисмонан улғайишига, балки руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
 
Телефонда кўп гаплашган одамнинг эшитиш органларида ҳарорат ошиб, чарчоқдан асабийлик, хафақон ва қулоқ касалликлари, кўнгил айниши каби ҳолатларни келиб чиқади. Ҳали мурғак болага эса бу икки баробар кучли таъсир кўрсатади.
 
Энг ачинарлиси, алоқа воситасининг ичидаги маълумот, фотосурат, видеоларнинг барчаси психологик қарамликга олиб келади.
 
Телефони доимо ёнида юрган бола ёки ўспирин, гўё ўзини хотиржам ҳис қилади. Борди-ю унутиб қолдиргудек бўлса, ноқулай аҳволга тушади. Аслида бу шунчаки руҳий тобеликдир. Шунинг учун ҳам, уяли алоқа воситаларидан имкон борича камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
 
Эслатиб ўтамиз, аввал саводсизликни келтириб чиқараётган интернет алифбоси ҳақида маълумотлар берган эдик. 
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Телефон Мобил алла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар