Ушбу мақолада ўқувчиларга мактаб биносида нималар тақиқланиши ҳақида билиб оласиз.
Таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
- телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
- телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
телефони ёрдамида:
- атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
- таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
ўқув машғулотлари вақтида:
- телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
- телефонни стол устига қўйиш;
- мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
- сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
- суратга олиш ва видео тасвирга тушириш:
- телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.