...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўғрилар машҳур дарвозабоннинг уйини тунаб кетишди


13:26, 05.12.2017 Спорт
 3 291

Германияда ўғрилар “Бавария”нинг узоқ йиллик дарвозабони уйига ҳужум уюштиришди.

“Бавария” ва Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Оливер Каннинг уйига ўғрилар ҳужум қилишди. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, шахси номаълум ўғрилар “Бавария” клубининг узоқ йиллик сардорининг уйидаги сейфни олиб чиқиб кетишган.
 
Ўғрилар ишларини бажарётган вақтда Оливер Кан ва унинг оила аъзоларидан бирортаси уйда бўлмаган.
 
Шу сабабга кўра, ҳеч кимга нисбатан қароқчилар тажовуз қилишмаган.
 
Хабарда айтилишича, келтирилган талофат миқдори ҳозирча аниқ эмас, лекин шуниси аниққи сейф ичидаги пуллар миллиондан кўп бўлган.
 
Маълумот учун, Оливер Кан футболчилик фаолияти давомида 864 та учрашувда майдонга тушган. Шулардан 86 тасида Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, тажрибали дарвозабон 2008 йилда футболчилик фаолиятига якун ясаганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оливер Кан Ўғрилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!