
Ақтўбе шаҳрида амалга оширилган теракт натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 37 киши турли тан жароҳатларини олди.
Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси элчихонасида Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.
Маълумот ўрнида, Мотам муносабати билан давлат муассасаларида байроқлар туширилган, телевидение ва радиоларда рекламалар тўхтатилган ва кўнгилочар дастурлар бекор қилинган.