...
МЕНЮ
ONLINE TV

Португалияда 4 ой аввал вафот этган аёлнинг кўзи ёриди


14:15, 09.06.2016 Олам
 10 790

Аёл қорнидаги ҳомилани сақлаб қолиш мақсадида шифокорлар 4 ой аввал сунъий нафас олиш аппаратига улашган эди.

Лиссабондаги шифохоналарнинг бирида ғаройиб воқеа содир бўлди. 2016 йилнинг февраль ойида Лиссабондаги шифохонага миясига қон қуйилган ҳомиладор аёл келтирилди. 20 февраль куни шифокорлар аёлнинг қариндошларига унинг мияси нобуд бўлганини хабар қилишди. Дастлаб, она қорнидаги ҳомила кўплаб текширувлардан ўтказилди. Ҳомиланинг ўсиши ва ривожланишида муаммо йўқлиги сабабли аёлнинг қариндошлари ҳомиладорлик жараёнини давом эттириш ва ҳомилани сақлаб қолишга қарор қилишди. Шундан сўнг, аёл сунъий нафас олиш аппаратига уланган эди.
 
Бугун, 9 июнь куни салкам 4 ойдан бери “ўлган” деб тан олинган аёлнинг кўзи ёриди. Ҳомила 32 ҳафталик бўлгач, муддатидан аввал бўлса ҳам шифокорлар болани кесарча кесиш йўли билан туғдириб олишди. Болакай 2,35 килограмм вазнда дунёга келди, айни дамда унинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.
 
Маълум бўлишича, бу Португалия тиббиёт тарихидаги ўлим ҳолатида фарзандни дунёга келтириш билан боғлиқ энг узоқ муддат экан. Бундай ҳолат бундан аввал ҳам кузатилган ва ҳомиладор аёл фарзандини ўлимидан 1 ҳафта ўтиб дунёга келтирган.
Умида Якубова

Теглар:Лиссабон Португалия Ҳомила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!