МТЖ илк учрашувда Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берганди.
Саудия Арабистонининг “Ат-Тавун” клубига қарши учрашувда Игорь Сергеев томонидан 29-дақиқада киритилган ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоасига кичик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин доирасидаги илк учрашувда миллий терма жамоа Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берганди.
Ушбу йиғин Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа учун Хитой ҳамда Жанубий Корея миллий терма жамоаларига қарши Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ўртоқлик учрашуви
Измир, Туркия.
23 июль, шанба
Ўзбекистон – "Ат-Тавун" (Саудия Арабистони) 1:0
Гол: Игорь Сергеев (29).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Даврон Ҳошимов (Эркин Бойдуллаев, 27), Отабек Шукуров, Мурод Ҳолмуҳамедов, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев (Шохруз Норҳонов, 74), Жалолиддин Машарипов, Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев (Александр Мерзляков, 79).
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.