...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи “Нефтчи”да иш бошлади


16:18, 01.06.2017 Спорт
 3 032

Мутахассис Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (2:1) баҳсини томоша қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Локомотив” клубининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов бугун, 1 июнь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳозирча, шартнома муддати қанчага тузилгани ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этилмаган.
 
Кеча, 31 май куни мутахассис Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (2:1) баҳсига ташриф буюриб, жамоа раҳбарияти билан бирга ўйинни томоша қилган.
 
Маълумот учун, Вадим Абрамов 1991-1992 йилларда “Нефтчи” клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Абрамовнинг сўнгги иш жойи (2014-2015) эса Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлган. (2014-2015). 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Вадим Абрамов Нефтчи Навбаҳор Ўзбекистон кубоги Ўзбекистон терма жамоаси Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!