...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазирлигида Россия, АҚШ ва Хитой элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди


16:10, 01.06.2017 Жамият
 1 949

Музокараларда Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия, АҚШ ва Хитой элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Кеча, 31 май куни Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама шартномаларни амалга ошириш жараёни ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Бугун, 1 июнь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди ва суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, хусусан турли даражалардаги Ўзбекистон-АҚШ бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, музокараларда 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Бундан ташқари, бугун, 1 июнь куни Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Хитой қўшма лойиҳаларини рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Комилов АҚШ Россия Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар