Одил Аҳмедов Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ”Чунцин Лифан” дарвозасига ҳам тўп киритганди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ”Чунцин Лифан” дарвозасига ҳам тўп киритганди.
Аввалига ҳисобни “Гуанжоу Эвергранд” футболчиси Лиу Цзян очди.
Баҳснинг 55-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи гол уриш билан якунлади.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Шанхай СИПГ” футболчиси Хе Гуань “Гуанжоу Эвергранд” дарвозасини нишонга олиб, ярим финалнинг илк учрашувида шанхайликларга ғалаба келтирди.
“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Эвергранд” 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов 55, Хе Гуань 90+1 - Лиу Цзян 20.