10-синф ўқувчилари учун 8,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, мактабларга етказилмоқда.
Ҳозирда 10-синф ўқувчилари учун 8,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, мактабларга етказилмоқда.
Ўқув йили режасига кўра, 10-синф ўқувчилари ҳафтада 5 кун умумтаълим фанларни ўзлаштирсалар, 1 кун касбга доир фанларни ўрганиши белгиланди. Касб-ҳунар коллежларидан узоқ масофада жойлашган 2703 та мактаб учун 1103 та мактабда, 6956 мактаб учун эса 615 та коллежда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилади.
2017-2018 ўқув йилида мактабларда 10-синф очилиши туфайли 9,5 минг нафар олий таълим муассасалари битирувчилари ва 13 минг нафар лицей ва коллежлар ўқитувчилари ишга жалб этилди.
10-синфларда дарс берадиган 116 минг нафар ўқитувчи учун касбга оид билимларини чуқурлаштириш мақсадида қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.