“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Самвел Бабаян шогирдлари 5:0 ҳисобида зафар қучишди.
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Самвел Бабаян шогирдлари 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Сардор Рашидов ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни оширди.
Иккинчи бўлим якунида Ўзбекистон термаси яна учта гол киритди. 84-дақиқага келиб Сардор Мирзаев ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Жалолиддин Машарипов ва Александр Гейнрихлар биттадан гол уришди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасида 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Назорат учрашуви
“Бунёдкор” стадиони
25 август, жума
Ўзбекистон – Қирғизистон 5:0
Голлар: Сардор Рашидов (9), Игорь Сергеев (43), Сардор Мирзаев (84), Жалолиддин Машарипов (90+2), Александр Гейнрих (90+4).
Ўзбекистон–Қирғизистон учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Крестинин учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
“Учрашув биз учун фойдали бўлди. Ҳар бир футболчи бўйича аниқ бир фикрга эга бўлдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган голларда индивидуал хатоликлар сабабчи бўлди.
Умуман олганда, биз ўйиндан қониқдик. Албатта, ҳисобдан ва айрим вазиятлардан кўнглимиз тўлмади...
Футболчиларимиз ўйини кутилган натижани бермади. Биз уларнинг бугунги ҳаракатларидан хулоса чиқарамиз”, –дейди Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Хитой терма жамоаси билан сафарда баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Жанубий Корея термасини Тошкентда қабул қилади.