Мухлислар эртага, 22 сентябрь, жума куни Иордания–Ўзбекистон ҳамда 24 сентябрь, якшанба куни Ўзбекистон–Саудия Арабистони ўйинларини томоша қилишлари мумкин.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча, 20 сентябрь куни Шри-Ланкага қарши баҳс олиб бориб, 6:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
20 сентябрь, чоршанба
Ўзбекистон–Шри-Ланка 6:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов (4 – пенальти, 6), Темур Мамасиддиқов (50, 89), Дониёр Собиров (69), Руслан Розиев (78)
Огоҳлантиришлар: йўқ–Перрера (3)
Ўзбекистон: Хуршид Муҳаммаджонов, Миразиз Саидов, Сардор Абдурашидхўжаев, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Диёрбек Раҳимқулов (Абдурауф Бўриев, 55), Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Жавоҳир Абдуалимов (Мироншох Сатторов, 70), Миржалол Қосимов, Бўронбек Мирзасалимов (Руслан Розиев, 58).
Куннинг иккинчи ўйинида Саудия Арабистони ва Баҳрайн ўсмирлар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳозирча турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган.
Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.
22 сентябрь, жума
Иордания –Ўзбекистон
Саудия Арабистони – Шри-Ланка
24 сентябрь, якшанба
Баҳрайн – Иордания
Ўзбекистон –Саудия Арабистони
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда.
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади.
U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь–7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.