Жаҳон банки Ўзбекистонда 27 та лойиҳани амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18–20 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги расмий ташрифи доирасида қатор учрашувлар ўтказди.
Президент қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашиб, БМТ Бош Ассамблеяси м72-сессиясида нутқ сўзлади.
Кеча, 20 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашди.
Президент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Давлат раҳбари Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик шериги эканини алоҳида таъкидлаган.
Жаҳон банки ва Ўзбекистон молия муассасалари ўртасида амалий мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган.
Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 та муҳим лойиҳа киритилган бўлиб, умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат экани айтилган эди. Шундан 3 миллиард доллар Жаҳон банки кредитларидир.
Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида валюта соҳасида бозор механизмлари жорий этилгани, савдодаги турли тўсиқлар олиб ташлангани, ишбилармонлик ва инвестиция муҳити янада яхшиланаётгани алоҳида таъкидланган.
Ўзбекистонда самарали микромолиялаш тизимини жорий этиш, ирригация-дренаж ва йўл-транспорт инфратузилмаларини модернизация қилиш, агросаноат комплексини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Жаҳон банки президенти Ўзбекистонда банк-молия тизимини такомиллаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар бизнес ривожига хизмат қилишини таъкидлади.

Зоҳиршоҳ Жўраев