Рўзиқул Бердиев БААга борадиган Ўзбекистон МТЖ таркибини эълон қилди.
Ана шу меморандум доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши борасида келишувга эришилганди.
14 ноябрь куни БААда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига миллий терма жамоани Рўзиқул Бердиев олиб бориши ҳақида ҳам аввалроқ хабар бериб ўтгандик.
Мазкур ўртоқлик ўйинига тайёргарликни миллий терма жамоа аъзолари 10 ноябрь куни Тошкентда бошлашади.
Икки кун давомида машғулот ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари 12 ноябрь куни БААга жўнаб кетишади.
Рўзиқул Бердиев БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига айни пайтда ўз позицияларида Ўзбекистонда энг кучли бўлиб турган 23 нафар футболчини жалб қилди.
Қайд этиш жоизки, БААга қарши ўртоқлик ўйинида бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қарор қилган.
БААга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф қилинган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”).
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”).
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).
Эслатиб ўтамиз, БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.