Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Достон Турсунов томонидан киритилган ягона гол Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди. Ушбу учрашув билан параллель равишда кечган баҳсда мусобақа мезбони Хитой Қатарга 1:2 ҳисобида енгилди.
Натижада Ўзбекистон олимпия термаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Барча ўйинда ғалаба қозонган Қатар 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди.
“А” гуруҳи ғолиби Қатар “B” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан, ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ОТЖ эса “B” гуруҳи ғолиби билан куч синашади.
“B” гуруҳидаги ҳолатда юзланадиган бўлсак, 2-турдан кейин Япония 6 очко билан биринчи, КХДР термаси эса 4 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
“B” гуруҳи 3-турида айнан Япония ва КХДР жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
U-23 Осиё чемпионати
“A” гуруҳи, 3-тур
15 январь, душанба
Ўзбекистон ОТЖ - Уммон ОТЖ 1:0.
Гол: Достон Турсунов (37)
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Нефтчи"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") (Ислом Қобилов, 90), Одилбек Ҳамробеков ("Насаф"), Азизжон Ғаниев ("Насаф"), Бобир Абдиҳолиқов ("Насаф") (Достонбек Ҳамдамов, 81), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") (Ойбек Рустамов, 90+3), Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), Забихилло Ўринбоев ("Пахтакор").
Уммон ОТЖ: Иброҳим Ал Муҳайни, Матаз Солиҳ, Тани Ал Рушайди, Абдуллоҳ Фаваз, Ал Мандар Ал Алави, Марван Вади (Юсаиф, 59), Мадҳ Ал Ҳалди (Ал Алави, 86), Аҳмад Ал Кааби, Аҳмад Ал Матроуши, Зоҳир ал Акбари, Абдулазиз Ал Гейланий.