Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 14 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган.
Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 14 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган.
Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини тартибга солишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб юритилади) мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан риоя этилишини таъминлайди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз лавозимидан муддатидан илгари озод қилинган тақдирда, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги вакил тайинлангунига қадар унинг вазифасини вақтинча ўринбосари бажариб туради ва ана шу даврда унга нисбатан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил учун белгиланган кафолатлар татбиқ этилади.