...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очилди


20:53, 23.04.2018 Спорт
 4 490

Энди у Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бадиий гимнастикачи Сабина Ташкенбаева кеча, 22 апрель куни Жаҳон кубоги босқичида кумуш медаль соҳибасига айланганди.
 
Ушбу кумуш медаль Ўзбекистон учун гимнастика бўйича Жаҳон кубоклари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.
 
Бадиий гимнастикада шундай анъана бор. Терма жамоанинг биринчи рақамли спортчиси мусобақаларда ўз юрти шарафини ҳимоя қилаётганида унга ўринбосар тайёрланади. Буни Ульяна Трофимова мисолида кўрадиган бўлсак, навоийлик спортчи кўплаб халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган. Ўша вақтларда Анастасия Сердюкова унга ўринбосар сифатида тайёрланганди.
 
Трофимова спортчилик фаолиятини якунлагач, Сердюкова юқори натижаларга эришиши учун вақт талаб этилди. Анастасия Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирок этди. Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашди.
 
Ўзбекистон гимнастика федерацияси Сердюковага захира сифатида Сабина Ташкенбаевани тайёрлаб борарди. 2017 йилги мавсум якунига етгач, Анастасия Сердюкова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади.
 
Шундан сўнг Сабина Ташкенбаева катта саҳнага чиқди. У мухлисларини узоқ куттирмасдаг Жаҳон кубоги баҳсларида кумуш медаль соҳибасига айланди. Эътиборлиси, бу Ўзбекистон гимнастикаси тарихида Жаҳон кубокларида қўлга киритилган биринчи кумуш медаль бўлди.
 
Сабинанинг натижалари кўплаб халқаро мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бунда унинг мураббийлари Лилия Власова ҳамда Насиба Ҳолиқоваларнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳам хизматларини таъкидлаб ўтиш лозим.
 
Сабина Ташкенбаеванинг натижаси ўзбек спорти тарихига кирди. Энди у Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради. Ҳозирги кунда Жакартадаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар бадиий гимнастикачидан иккисининг номи аниқ. Улар Сабина Ташкенбаева ва Нуриниссо Усмонова ҳисобланади.
 
Учинчи иштирокчининг ким бўлиши эса айни пайтда гимнастика федерацияси, мутахассис ва мураббийлар томонидан аниқланмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!