...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов Махтумқули кўчасига ташриф буюрди


20:23, 23.04.2018 Жамият
 3 537

Икки давлат раҳбарлари Махтумқули монументи пойига гуллар қўйишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги  Махтумқули кўчасига ташриф буюрди.
 
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилганди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида Махтумқулига монумент ўрнатилди.
 
Давлат раҳбарлари ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.
 
Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.


 
Яхлит ансамблга айланган ушбу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун
Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов аввалроқ Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига ҳам гулчамбар қўйди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Туркманистон Махтумқули 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар