...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФА ҳалоллик тарафдори: Яна бир ҳакам футболдан четлаштирилди


20:18, 23.04.2018 Спорт
 4 629

Ҳозирга қадар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар бор.

Маълумки, ЎФА ва ПФЛ қисқа вақт ичида стадионларга мухлисларни қайтариш бўйича бир қатор ишларни амалга оширди.
 
Биринчи навбатда ҳакамлар савиясини оширишга ҳаракат қилди, ўйинларни ҳалол ва ҳаққоний бошқаришини таъминлаш  учун шароитлар яратиб берди. 
 
Шунга қарамай, ҳозирга қадар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар ҳам топилади.  Ўтган давр мобайнида бир қатор ҳакамлар йўл қўйган хатолари учун жазоланди. Лекин шундан ҳам тўғри хулоса чиқармаётганлар топилмоқда.
 
Олим Толибжонов ўтган мавсумда “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олганди.  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.
 
Янги мавсумдан фаолиятини давом эттираётган Олим Толибжонов Про-лиганинг 3-тур доирасида “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувини бошқарди. Афсуски, унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари яна учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга (“4”) баҳоланди.
 
Ўйин назоратчи ҳакамининг талабига биноан  Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-лига ўйинларидан четлаштирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, ЎФФга янги раҳбарият тайинланганидан сўнг, Олий Лига учрашувларини бошқарган уч нафар: Рустам Бобомуродов (бутунлай), Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси (мавсум охиригача) нинг ишларидан қониқмаганлиги сабаб ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси томонидан маълум муддатга четлаштирилганди.
 
Сўнгги марта ҳакамлар четлатилиши Суперлиганинг 6-турида кузатилганди. Жумладан, “Локомотив” - “Қўқон-1912”  учрашуви бош ҳаками Валентин Коваленко ўйинга яхши тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда хатога йўл қўйгани учун Суперлига ўйинларига қўйилмаслиги ҳақида аввал хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Толибжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!