...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқди


19:15, 23.04.2018 Спорт
 2 100

21 апрель куни яккаликда кўпкураш ва жамоавий беллашувлар ўтказилганди.

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқич мусобақаси давом этмоқда.
 
21 апрель куни яккаликда кўпкураш ва жамоавий беллашувлар ўтказилганди. Кеча, 22 апрель куни спортчилар яккалик баҳсларида ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқларда чиқиш қилишди.
 
Қувонарлиси, булава билан машқларда ўзбек бадиий гимнастикачиси Сабина Ташкенбаева 8 нафар спортчи ичида 17,950 балл жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Сабинага мусобақанинг кумуш медалини тақдим этди.
 
Булава билан машқлар якунига кўра биринчи ўринни россиялик Александра Солдатова (18,000 балл) қўлга киритган бўлса, Исроил вакиласи Линой Ашрам (17,650 балл)га бронза медали насиб қилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сабина Ташкенбаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!