...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатига старт берилди


02:46, 09.05.2016 Спорт
 2 551

Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида қитъамизнинг энг кучли 160га яқин гимнастикачиси ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида Халқаро гимнастика федерацияси ва Осиё гимнастика иттифоқи шафелигида ташкил этилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар спортчилари иштирок этмоқда. 
 
Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида қитъамизнинг энг кучли 160га яқин гимнастикачиси ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 

Чемпионатнинг шахсий баҳсларида Ватанимиз шарафини Мафтуна Қувондиқова, Елизавета Назаренкова, Жасмин Юсупова ва Сабина Тошкенбоева сингари гимнастикачиларимиз ҳимоя қилмоқда. Гуруҳ баҳсларида Комила Рустамова, Фарангиз Шодиева, Матлуба Рашидова, Карина Тоғаева, Омина Қосимова ва Анна Тендан иборат жамоамиз қатнашмоқда. 

Теглар:Бадиий гимнастика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!