Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қатарга қарши ўйинда қора боғич тақиб чиқишади.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Қатарга қарши ўйинда қора рангдаги мотам боғичида майдонга тушадилар. Ўзбекистон терма жамоасининг мурожаатига кўра, Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда ЎФФнинг Telegram’даги расмий каналида ёзилган.
Учрашув 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.