Капсуланинг қулайлиги ундан оғир шароитларда, инфратузилмалар йўқ бўлган ҳудудларда, жумладан, бепоён чўллардаги илмий станцияларда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон намойиш этган экокапсула – қуёш батареясига асосланган “келажак уйи” ташриф буюрувчиларнинг эътиборини тортмоқда. Капсуланинг қулайлиги ундан оғир шароитларда, инфратузилмалар йўқ бўлган ҳудудларда, жумладан, бепоён чўллардаги илмий станцияларда фойдаланиш мумкин.
Капсула бир кишига мўлжалланган бўлиб, у совитиш-иситиш тизими, ёнғин хавфсизлиги ва рақамли технология билан таъминланган. У ерда телевизор кўриш, мусиқа эшитиш ва китоб ўқиш мумкин. Капсуланинг оғирлиги 300 килограмни ташкил этади. Албатта, бу экокапсула жаҳонда янгилик эмас. Унинг эквивалентлари аввалдан мавжуд, бироқ ўзбекистонликлар ишланмаси улардан арзонлиги билан фарқ қилади. Унинг баҳоси 2000 АҚШ долларига тенг.
Бундан ташқари, кўргазмада ўзбеклар томонидан янгича смартфон, қуёш батареясида ишлайдиган биомобил ҳам тақдим этилди. Унинг бир марталик қуввати 700 км масофага етади.
Эслатиб ўтамиз, “EXPO–2017” халқаро кўргазмаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.